Facebook’дан ҳар куни фаол фойдаланувчиларнинг ўртача сони миллиард кишидан ошди. 4 ноябрь, чоршанба куни компания томонидан эълон қилинган учинчи чорак якунлари шундан далолат бермоқда, дея маълум қилди «ТАСС».
«Биз учун яхши чорак бўлди, кўп нарсаларга эришдик, — дея мазкур натижаларга изоҳ берган компания раҳбари Марк Цукерберг. — Бутун дунёдаги фойдаланувчиларимизни бирлаштириш учун диққатимизни инновациялар ва узоқ муддатли инвестицияларга қаратганмиз».
Эслатиб ўтамиз, Facebook ижтимоий тармоғига Марк Цукерберг томонидан 2004 йилда асос солинган.
Изоҳ (0)