Фарғона вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт марказида илк бор туғма юрак нуқсони билан даволанаётган икки нафар болада мураккаб жарроҳлик амалиёти амалга оширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.
Туғилганидан буён диспансер назоратида турадиган Фурқат туманининг Томоша қишлоғида яшовчи 16 ёшли Мирзахўжа Ниёзхўжаев ҳамда Қўштепа туманидан уч яшар Икромжон Иброҳимовда очиқ артериал протокни боғлаб қўйиш операцияси муваффақиятли амалга оширилди. Болаларнинг аҳволи стабиллашгач, реанимация бўлимидан муолажаларни давом эттириш учун жарроҳлик бўлимига ўтказилди.
Жарроҳлик амалиётида вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази кардиохирурги Жавлон Мўйдинов, жарроҳлик бўлими мудири Иброҳим Умаров, тиббиёт фанлари номзодлари – Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси кардиохирурги Абдуносир Турғунов ва Республика ихтисослаштирилган кардиология марказининг анестезиолог-реаниматологи Санжар Омонов иштирок этди.
Изоҳ (0)