3 ноябрь куни Жаҳон банкининг Ижрочи директорлар кенгаши «Орол денгизи ҳавзасида иқлим ўзгаришлари оқибатларини юмшатиш ва мослашиш дастури»нинг биринчи босқичини молиялаштириш учун Халқаро тараққиёт уюшмаси маблағларидан 38 миллион доллар ажратишни тасдиқлади. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Унга кўра, 9 миллион доллар Тожикистонга, 14 миллион доллар Ўзбекистонга ва 15 миллион доллар Орол денгизини қутқариш халқаро фондининг Ижроия қўмитаси томонидан амалга ошириладиган минтақавий фаолият учун ажратилади.
«Орол денгизи ҳавзасида иқлим ўзгаришлари оқибатларини юмшатиш ва мослашиш дастури» иқлим ўзгаришлари рисклари ҳақидаги маълумот ва билимлар базасини кучайтириш, шунингдек, Марказий Осиё мамлакатлари учун бирламчи бўлган секторларда иқлим омилларини ҳисобга олувчи инвестицияларни жорий қилиш мақсадида қишлоқларга молиявий ва техник кўмак тақдим этиш имконини беради.
Изоҳ (0)