Яманга 3 ноябрь, сешанба куни ёпирилган «Шапала» циклони оқибатида уч киши ҳалок бўлди, 34 киши жабрланди. Бу ҳақда БМТнинг ижтимоий масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Бошқарманинг баҳолашича, табиий офат натижасида мамлакатнинг 1,1 миллион аҳолисига зарар етиши мумкин.
«Биринчи хабарлар жиддий сув тошқинлари, жумладан Эль-Мукалла шаҳридаги сув тошқини ҳақида маълум қилади», — дейилади бошқарма ҳисоботида. Яманнинг Сокотра оролида уч киши ҳалок бўлган, яна тўққиз киши яраланган. Эль-Мукаллада яна 25 киши жабрланган.
БМТ маълумотларига қараганда, соҳилбўйи ҳудудларини 40 мингдан ортиқ аҳоли тарк этишга мажбур бўлган, 400 га яқин уйга зарар етган ёки вайрон бўлган.
Изоҳ (0)