Индонезиянинг Ява оролидаги ноқонуний олтин конидаги ўпирилиш натижасида камида беш киши ҳалок бўлди, деб хабар беради «РИА Новости» маҳаллий полицияга таяниб.
Аввалроқ Ғарбий Ява вилоятидаги ноқонуний олтин қазиб олиш конининг қулаши оқибатида 28 октябрь, чоршанбага ўтар кечаси 12 киши уюмлар остида қолиб кетганлиги маълум қилинган эди. Уларнинг жасади 29 октябрга ўтар кечаси топилган.
ОАВнинг маълум қилишича, маҳаллий маъмурият конни бир ой аввал ёпиб қўйганлигига қарамасдан, кончилар унда ноқонуний ишлашда давом этган.
Изоҳ (0)