«Тошкент» марказий сейсмик станцияси Афғонистондаги Ҳиндикуш тоғларида юз берган ва Ўзбекистонда сезилган ерости силкинишлари юзасидан Дарё нашрига ахборот берди.
Маълум қилишларича, Тошкент вақти билан 26 октябрь, душанба куни соат 14:09 да юз берган зилзила кучи Термизда 5,5, Тошкент ва Самарқандда 5, Фарғонада 4, Андижон ва Наманганда 3 магнитудани ташкил этган. «Тошкент» МСС маълумотларига кўра, зилзила марказида магнитуда 7,5 га тенг бўлган.
Ҳиндикушдаги зилзила Ҳиндистон, Покистон ва Афғонистон пойтахтларида ваҳимага сабаб бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Давомли зилзила сабаб Тошкент шаҳрида ҳам одамлар уй ва офисларни ташлаб чиқди, мобил телефон алоқаси вақтинча ишламай қолди.
Изоҳ (0)