Профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида ўз жангларини ўтказиб келаётган ўзбекистонлик боксчи Аҳрор Миролимов Тошкент вақти билан эртага, 24 октябрь тонг саҳарда Жаррел Миллерга қарши рингга кўтарилади. Ушбу жанг АҚШнинг Аризона штати Финикс шаҳрида ташкил этиладиган бокс оқшоми доирасида бўлиб ўтади, деб хабар беради «Оламспорт».
Жангдан бир кун олдин боксчилар анъанага кўра, тарозидан ўтиш маросимида иштирок этди. Унга кўра, Миролимов 108 килограмм тош босди. Унинг рақиби Миллер эса 127 килограмм эканлиги ойдинлашди.
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоиз, Миролимов ҳозиргача 17 та жанг ўтказиб, шуларнинг 16 тасида зафар қучган. Фақат битта чемпионлик жангида америкалик Деррик Россига очколар ҳисоби бўйича ютқазиб қўйган. Аҳрорнинг нокаут билан қозонган ғалабалари сони 13 тани ташкил этмоқда.
Изоҳ (0)