Вазирлар Маҳкамасининг 19 октябрда жорий йилнинг 9 ойида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларига бағишлаб ўтказилган мажлисида саноат ишлаб чиқаришида, инвестицияларда, экспортда ва аҳоли бандлигида кичик бизнеснинг улуши ва роли узлуксиз ўсиши таъминланаётганлиги қайд этилди, деб хабар беради ЎзА.
Хусусий мулкни, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш юзасидан қабул қилинган чора-тадбирлар дастурини изчил амалга ошириш кичик бизнеснинг 21,4 мингта, ёки 2014 йилнинг шу давридагига қараганда 6,0 фоиз кўп янги субъектини ташкил этишга кўмаклашди.
Кичик бизнес субъектларига давлат мулкининг 17,8 мингта фойдаланилмаётган объектлари ижарага берилди, умумий суммаси 9,6 триллион сўм банк кредитлари ва микрокредитлар ажратилди.
Изоҳ (0)