Саудия Арабистони тижорат нефть захираси жорий йилнинг август ойида 326,6 миллион баррелга ўсиб, 2002 йилдан буён максимум даражага етди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
Нефть статистикаси бўйича қўшма ташаббуснинг маълумотларига кўра, июль ойида ушбу кўрсаткич 320,2 миллион баррелни ташкил этган.
Ар-Риёд дунёдаги йирик нефть экспортчиси ҳисобланади, бироқ августда экспорт суткасига 7,27 миллиондан 7 миллион баррелгача тушган эди.
Мамлакатнинг ишлов берилмаган нефть захираси 2015 йилнинг майидан бери рекорд кўрсаткичга эга. Июнь ойида кунига 10,564 миллион баррель нефть қазиб олиниб, 1980 йилдан буён биринчи марта нефть қазиб олиш кўрсаткичи бўйича рекорд ўрнатилган эди.
Изоҳ (0)