Афғонистон президенти Ашраф Ғани Аҳмадзай АҚШ ҳарбий контингентининг мамлакат ҳудудида жойлашиб туриш муддатини узайтирилганлигини олқишлади. Бу ҳақда Express Tribune нашри маълумотига таянган ҳолда «ТАСС» хабар бермоқда.
«АҚШ маъмурияти томонидан қабул қилинган ҳарбий контингентни Афғонистон ҳудудида жойлашиб туриш муддатини узайтириш ҳақидаги қарор терроризм таҳликасига сифатли даражада қаршилик кўрсатишда ёрдам беради ва Афғонистон юртида тинчликка олиб борувчи йўл эшикларини очиб беради», — дейилади Афғонистон президенти маъмурияти баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Барак Обама томонидан олдинги берган ваъдаларига зид равишда имзоланган фармонга мувофиқ, жорий йилнинг охиригача Афгонистон ҳудудида 10 мингга яқин америкалик аскар қолиши ҳақда маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)