«Тадбиркор аёл» Ишбилармон аёллар уюшмаси «Тадбиркор аёл» журналининг биринчи сонини нашрдан чиқарди. Бу ҳақда «Uzdaily.uz» хабар бермоқда.
Журнал «Тадбиркор аёл» Ишбилармон аёллар уюшмаси томонидан таъсис этилган. Лойиҳа ҳамкорлари – Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги, Касаба уюшмалари федерацияси, Савдо-саноат палатаси, Марказий банк ва «Ўзбектуризм» миллий компаниясидир.
Журнал ўзбек, рус ва инглиз тилларида чоп этилмоқда. Янги журнал ишбилармон аёллар учун яратилган шарт-шароитларни ёритиб боришни ва қабул қилинган қонунлар, қарорлар, фармонлар ва ҳоказоларни моҳиятини тушунтириб боришни режалаштирмоқда. Шу билан бирга, журнал ўзининг мухлисларига тадбиркор аёллар, дипломатлар, санъат вакиллари ва ҳоказолар иштирокида олинган интервьюларни тақдим этиш ниятида.
Бундан ташқари, журнал таҳририяти тадбиркорликни юритиш, молия, бошқарув, психология мавзуларида илмий маълумотларни тақдим этмоқчи. Журнал ойда бир марта чоп этилади.
Изоҳ (0)