Башар Асаднинг армияси Эрон ва ливанлик ҳарбийлар кўмагида Суриянинг стратегик муҳим Алеппо шаҳридан жанубда йирик юришни бошлади, деб хабар беради «Газета.ru».
«Бу ваъда қилинган жангдир», — дейилади манбада. Унда таъкидланишича, қўшиннинг асосий қисми суриялик пиёда кучлар бўлиб, уларга ҳаводан Россия Ҳарбий-ҳаво кучлари кўмак беради.
Эслатиб ўтамиз, Сурия ҳукумати қўшинлари 15 октябрь, пайшанба куни Россия самолётларининг авиазарбалари кўмагида Хомс вилояти шимоли ва шимоли-ғарбига юриш бошлаган эди.
Изоҳ (0)