Буюк британиялик Жане Уитлок ўзининг биринчи моделлик битимини 95 ёшида имзолади. Бу ҳақда Webблаcк нашрининг маълумотларига таянган ҳолда «Сегодня.ua» хабар бермоқда.
Таъкидлаш лозимки, фотомоделлик бизнесида бор йўғи ўн кун фаолият кўрсатиб келаётган нафақадаги аёл, қисқа муддат ичида мухлислар эътиборига сазовор бўлди.
Тажрибали британиялик фотосуратчиларнинг айтишича, 95 ёшли Жанеда ёш фотомоделчиларда мавжуд бўлмаган нарса бор. Мутахассислар эса ҳамма гап ҳаётий тажрибада, деб ҳисобламоқда.
Фотосуратчиларнинг қайд этишича, Жане Уитлок суратга тушишда кутилган мазмунни етказиб бера олиш қобилиятига эга.
Изоҳ (0)