Дастлабки маълумотларга кўра, мамлакатда ноябрь ойида об-ҳавонинг беқарор бўлиши кутилмоқда: тез-тез ёмғир ёғиб туради, кучли шамол, туман ва ернинг музлаши каби ҳодисалар кузатилади. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда иштирок этган мутахассис Сазанова берган маълумотга асосланиб, «Nur.kz» хабар бермоқда.
Мамлакатнинг шимолий, шарқий ва марказий ҳудудларида барқарор қор қопламининг шаклланиши ноябрь ойининг биринчи ўн кунлигида кутилаётган бўлса, ғарбда ва жанубий-шарқда, асосан, ноябрь ойининг учинчи ҳафтасида кузатилади.
Ҳавонинг жиддий совуши жорий йил ноябрь ойининг биринчи ва учинчи ўн кунлигида кутилиб, бунда мамлакатнинг шарқий қисмида ҳаво ҳарорати кечаси 20 даража совуқ, кундузи эса 12 даража совиқ бўлади. Ўз навбатида, ҳудуднинг жанубий қисмида кечаси 10 даража совуқ, кундузи эса уч даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)