Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

13 октябрь куни Apple компанияси iMac стол компьютерларининг янгиланган сериясини расман тақдим этди, дея хабар бермоқда 3D News.

Фото: 3D News

Фото: 3D News

Унда асосий янгилик 21,5 дюймли модификация бўлиб, у биринчи марта 4К (4096×2304) пикселли Retina IPS-дисплейга эга бўлди.

27 дюймли Apple iMac экранининг пиксели аввалги ҳолича қолган бўлса-да, ранглар қамрови кенгайди.

Шунингдек, 21,5 дюймли iMac’га бешинчи авлод Intel Core оиласидаги CPU асос бўлди, 27 дюймли iMac’га эса янги Skylake чиплари ўрнатилди.

Янгиланган iMac’ларнинг барчасига 2 ва 3 терабайтли Fusion Drive гибрид «омборхона»ларини ўрнатиш мумкин. Шунингдек, муқобил сифатида 24 Гб флеш хотира ва 1 Тб қаттиқ дискни танлаш мумкин.

Моноблоклар билан бир қаторда, Apple улар билан комплект ҳолда тақдим этиладиган Magic аксессуарлари — Magic Keyboard клавиатураси, Magic Mouse 2 сичқончаси ва Magic Trackpad 2 трекпедини намойиш қилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар