Pepsi’нинг ўз бренди остида шахсий смартфонларини ишлаб чиқариши кутилмоқда, деб хабар беради «Mobinfo.uz».
Бу ҳақдаги маълумот ва унинг суратлари Хитойнинг Weibo ижтимоий тармоғида пайдо бўлди. Гаджет P1 номини олди.
Қурилма 20 октябрда тақдим этилади. Pepsi смартфони 200 доллар атрофида нархланади. Шунга қарамасдан, P1 смартфони 1920 х 1080 пикселли 5,5 дюймли экран ҳамда 13 ва 5 мегапикселли иккита камерага эга. Бундан ташқари, смартфон корпуси металлдан ишланади.
«Пепсифон»га 64 битли MediaTek МТ6592 процессори ўрнатилади. У 2 Гб тезкор ва 16 Гб ички хотирага эга бўлади.
Изоҳ (0)