Тошкент вақти билан бугун, 9 октябрь тонгида Жанубий Америкада ЖЧ—2018 саралаш босқичи старт олди. Гуруҳ босқичининг 1-туриёқ кутилмаган натижаларга бой бўлди. Минтақа етакчилари ҳисобланган Бразилия ва Аргентина терма жамоалари рақибларига бир хил 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди, деб хабар беради «Оламспорт».
Лионель Мессисиз ўйнаган Аргентина терма жамоаси ўз майдонида Эквадорга 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. Меҳмонлар 81 ва 82-дақиқаларда Эрасо ҳамда Кайседо томонидан киритилган икки гол эвазига Буэнос-Айресдан тарихий ғалаба билан қайтди.
Шунингдек, Бразилия терма жамоаси ҳам илк учрашувда мағлубият аламини тотиб кўрди. Пентакампеонлар амалдаги Жанубий Америка чемпиони Чили терма жамоаси меҳмони бўлиб, 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Ўйиннинг 72-дақиқасида Варгас, 90-дақиқада Алексис Санчес ўз номини таблога ёздириб қўйди.
ЖЧ—2018 саралаши. Жанубий Америка. 1-тур
Боливия – Уругвай 0:2 (0:1) Голлар: 0:1 – 10 Касерес, 0:2 – 69 Годин
Колумбия – Перу 2:0 (1:0)Голлар: 1:0 – 36 Гутьеррес, 2:0 – 90 Кардона
Венесуэла – Парагвай 0:1 (0:0)Гол: 0:1 – 85 Гонсалес
Чили – Бразилия 2:0 (0:0)Голлар: 1:0 – 72 Варгас, 2:0 – 90 Санчес
Аргентина – Эквадор 0:2 (0:0)Голлар: 0:1 – 81 Эрасо, 0:2 – 82 Кайседо
Изоҳ (0)