Америкалик Крис Сэвей бир йил давомида ўз автомобилида яшаб келди ва у бу ишини тўхтатмоқчи эмас. Бу ҳақда унинг BuzzFeed билан суҳбатига асосланиб, «Сегодня.ua» хабар бермоқда.
Йигит 2013 йилнинг май ойида коллежни тамомлагач, янги иш қидириб АҚШ бўйлаб саёҳатга чиқади. Аммо у бошиданоқ омадсизликка учради — унинг машинасини пачоқ қилишди, кейинроқ эса қимматбаҳо буюмларини ўғирлаб кетишди, жумладан, уларнинг орасида резюме ва портфолиоси сақланган ноутбук ҳам бор эди.
Крис бўлиб ўтган воқеалар, уй ижараси ҳақини тўлаш ва иш топишнинг оғир синовларига қарамай, ўзини қўлга олди. Овқатга, бензинга, телефон алоқасига, машина суғуртасига ва келажаги учун пул йиғишига бир ойда қанча кетишини ҳисоб-китоб қилди. Улар орасидан энг кўп пул сарфланадиган уй ижараси тўловидан воз кечди.
Барча буюмларини машинасига жойлаштирди ва у ерда яшаш учун шароит яратди. Сэвей ўзининг янги уйини «Приус меҳмонхонаси» деб атади.
Крисдан аксари ҳолларда қаерда чўмилиши ҳақида кўп сўрашади. У бу муаммони АҚШда ойига 10—25 доллар эвазига сотиб олиш мумкин бўлган спорт зали абонементи ёрдамида ҳал этган.
Унинг автомобилида, шиширилган кроват, ошхона буюмлари, нарсалари солинган жомадон, юрадиган стол, йиғиладиган стул, велосипед ва бошқа керакли жиҳозлар ўрин олган.
Изоҳ (0)