Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Италиянинг Caviar заргарлик бренди Россия президенти Владимир Путиннинг таваллуд кунига бағишланган қимматбаҳо iPhone 6s смартфонларини сотувга чиқарди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.

Фото: «Корреспондент.net»

Фото: «Корреспондент.net»

Заргарлик қурилмалари чекланган миқдорда чиқарилган. Компания «президент» iPhone’идан 63 дона тайёрлаган — Владимир Путин бу йил айнан 63 ёшга тўлади.

Гаджет корпуси титандан тайёрланган бўлиб, Путин тимсоли, Россия давлат мадҳияси ва герби туширилган оқ барелеф билан безакланган.

Заргарлик асарига айлантирилган қурилма баҳоси 3 минг доллардан бошланади.

Аввалроқ Caviar Путиннинг туғилган кунига атаб махсус Apple Watch «ақлли соат»ларини тайёрлагани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар