Куни кеча Сурхондарё ва Сирдарё вилоятлари ҳожилари Ўзбекистонга қайтди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, ҳожилар томонидан сафар якуни юзасидан Дин ишлари бўйича қўмита раҳбариятига миннатдорчилик мактублари йўлланган.
Жумладан, сурхондарёлик ҳожилар битган мактубда шундай дейилади: «Ҳаж—2015 Ўзбекистон ҳожилари учун жуда ҳам муваффақиятли ва самарали ўтди. Ҳожиларга яхши шароитлар яратиб берилди. Мингбоши ва элликбошилар ҳожи отахон ва онахонларни ҳаж амалларини бажаришда яқиндан ёрдам бериб, холис хизматлари билан ҳожиларни хурсанд қилди».
Сирдарё вилояти ҳожилари мактубида эса: «Биз ҳожилар ватанимизга қайтгач халқимизга, ёшлармизга қалбимиздан кечаётган фахр ва қандай юртда яшаётганимиз ҳақида дил сўзларини айтиб, жонажон Ватанимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорликни янада мустаҳкамлашга ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшамиз», деган сўзларни учратиш мумкин.
Изоҳ (0)