Париж ҳукумати 1 октябрдан кўчаларда ташланган сигарет қолдиғи учун 68 евро қийматида жарима белгилади. Бу ҳақда Reuters’га асосланиб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Франция пойтахтида ҳар йили 350 тонна миқдорида сигарет қолдиғи йиғиб олинади.«Сигарет қолдиқларининг кўчаларда ташланиши ландшафтнинг эстетик баҳосини тушириб юборади. Бу қолдиқлар атрофни ифлослантиради», — деб айтиб ўтилади Париж ҳукумати баёнотида.
Изоҳ (0)