Сариқ денгиз устидан учиб ўтаётган Америка разведкачи самолётини ушлаш вақтида хитойлик учувчи ўта хавфли манёврлар қилгани ҳақида Пентагонда гапиришган. Бу ҳақда Reuters тарқатган маълумотга асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Воқеа 15 сентябрь куни, Шандун ярим оролидан 130 км шарқда содир бўлган. Пентагон расмий вакили Питер Кукнинг айтишича, хитойлик учувчи америкалик ҳамкасбининг шундоққина «бурни остидан» учиб ўтган. Бу кўрсатма америкалик учувчи ҳисоботида ҳам келтириб ўтилган. Хавфли тўқнашув содир бўлмаган.
Бу ҳақдаги хабар Хитой раиси Си Цзиньпиннинг АҚШга ташрифи билан бир вақтда тарқатилган.
Эслатиб ўтамиз, Хитой етакчисининг АҚШга ташрифи 22 сентябрь, сешанба куни бошланди. Си Цзиньпиннинг ташрифи дастуридан бизнес вакиллари билан учрашиш, БМТ Бош Ассамблеясида чиқиш қилиш ва Оқ уйда тушлик қилиш ўрин олган.
Изоҳ (0)