Стартапни «Америка тепаликлари» аттракциони билан қиёслаш мумкин — завқ бағишлайди, нима бўлишини олдиндан билиб бўлмайди, адреналинга бой.
Қуйида ўз лойиҳангизни бошлаш учун баъзи сабабларни келтирамиз:
- Сизда бизнес ғояси бор ва ушбу ғоя сизни қизиқтириб қўйган. Сиз барқарор ишингизни ташлаб, лойиҳангизни ривожлантиришни бошлашга тайёрсиз. Сизга яхши мотивация ва муваффақиятга ишонч керак!
- Сиз ҳеч кимга бўйсунмаган ҳолда ўз-ўзингиз учун жавоб берасиз. Барча масъулият — фақат ўзингизда. Сиз стартапда қиладиган барча нарса ё узил-кесил муваффақиятга, ё бўлмаса бизнеснинг бутунлай барбод бўлишига олиб келади. Ёлланма ходим бўлиб ишлаш бошқа, раҳбарлик қилиш бошқа.
- Янги билимлар оласиз. Стартапда ишлаш сизга янги кўникма ва маҳоратларга эга бўлиш, аввал ўйлаб кўрмаган нарсаларни ўрганиш мажбуриятини юклайди. Кўп вазифаларни ўзингиз бажаришингизга тўғри келади.
- Инновацияларнинг қоқ марказида бўласиз. Сиз ўз ишига қизиққан ташаббускорлар жамоасида ишлайсиз.
- Стартап анча тез даромад келтира бошлайди. Ишлаб чиқаришда, масалан, зиёнсизлик нуқтасига чиқиш учун йиллаб ишлаш керак. Технологик стартапларда «ўлим водийси» даври анча қисқа. Лойиҳа ёки муваффақият қозонади, ёки йўқ.
Мақолани тайёрлашда қуйидаги манбадан фойдаланилди: http://lifehacker.ru/2014/09/25/5-prichin-porabotat-v-startape/
Лойиҳа «Дарё» ва StartupFactory.uz томонидан ишга туширилган.
Изоҳ (0)