ЖАРда 15 сентябрь оқшомида номаълум шахсларнинг икки қаватли йўловчи автобусига ҳужум қилиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Яна 32 киши яраланди, деб хабар беради «ТАСС».
Маълумотларга қараганда, Кейптаун ҳудудида автобусга «Молотов коктейллари» улоқтирилган. Барча жабрланган йўловчилар шифохонага етказилди, улардан тўрт нафари оғир аҳволда.
Ҳозирги пайтда ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)