Икки нафар полициячига ўқ узганликда гумон қилинаётган ҳайдовчи қўлга олиш чоғида Ярославль марказида ўзини портлатиб юборди, деб хабар беради Interfax.
«Гумонланувчи, 31 ёшли Ярославль фуқароси қўлга олиш жараёнида фаол қаршилик кўрсатиб, ўт очди. Шундан сўнг ёнида бўлган граната ёрдамида ўзини портлатиб юборди», — дейилади РФ Ярославль вилояти тергов қўмитаси хабарида.
Маълум бўлишича, полициячилар ўғриликнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчини тўхтатганда, у кутилмаганда уларга қарата ўт очган. Натижада 1990 йилда туғилган катта лейтенант ҳодиса жойида ҳалок бўлган, 1977 йилда туғилган майор жароҳат олганлиги туфайли касалхонага ётқизилган.
Изоҳ (0)