Таъсисчиларидан бири Алишер Усмонов бўлган Alibaba Group Хитой бозоридаги акциялар нархининг тушиши муносабати билан 140 миллиард доллар капиталини йўқотди, деб хабар беради «Kommersant.ru».
Ушбу кўрсаткич бўйича у Хитойнинг энг йирик компанияси номини Tencent Holdings компаниясига бой берди.
«Alibaba’нинг иккинчи чоракдаги ҳисоботи катта таассурот қолдирмади. Tencent компаниясининг молиявий кўрсаткичлари эса мобил қурилмалардаги рекламалардан келаётган даромад ҳисобидан истиқболлидир», — дейди China Merchants Securities Holdings таҳлилчиси Жефф Хао.
Эслатиб ўтамиз, америкалик сармоядор ва миллиардер Жорж Сорос Alibaba интернет-ритейлерининг ўзига тегишли акцияларидан катта қисмини сотган эди.
Изоҳ (0)