«Барселона» Европа клублари ассоциацияси (ECA) талқини бўйича Европада йилнинг энг яхши клуби деб топилди. Бу ҳақда «Stadion.uz» хабар бермоқда.
ECA раиси Карл-Хайнц Румменигге совринни «Барселона» директори Рауль Санльехига шахсан топширди. «Барселона» ўтган мавсумда Примера, Испания Кубоги ва Европа Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонди.
Каталонияликлар ушбу совринга иккинчи марта муносиб кўрилмоқда (биринчисини 2011 йилда қўлга киритилган эди). Бундан олдин бу мукофотни ҳеч қайси клуб бир мартадан ортиқ қўлга киритмаган.