Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ—2018 саралаши доирасида Филиппинга қарши ўйин ўтказиб, 5:1 ҳисобида зафар қучди. Сўнгги бор Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2013 йил 18 июнь санасида битта ўйинда 5 та гол урганди, деб хабар беради «Championat.asia».
Ўшанда Тошкентда Қатарни қабул қилган Ўзбекистон 5:1 ҳисобида ғалабага эришган эди. Қизиғи, ўша учрашувда ҳам худди кечагидек австралиялик Питер Грин бошчилигидаги ҳакамлар ишлаганди.
Ўзбекистон термаси охирги марта 2008 йили сафарда бир ўйинда 5 та гол урган. Сингапур меҳмони бўлган Ўзбекистон терма жамоаси рақибни 7:3 ҳисобида таслим қилиб қайтган.