Доғистонда масжид имоми Магомед Хидиров отиб кетилди. Бу ҳақда, Тергов қўмитасининг минтақавий бўлимига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Қотиллик Хасавюрт туманининг Куруш қишлоғида юз берган. Имом 9 сентябрь, чоршанба куни тонгда бомдод намозига йўл олган вақтда, икки номаълум шахс унга қарата ўт очган.
Имом ҳодиса жойидаёқ вафот этган. Терговчиларнинг фикрича, мазкур қотиллик Хидировнинг диний фаолияти сабаб амалга оширилган бўлиши мумкин.