Олма-Отада ўз болаларини 5-қаватдан ташлаб юборган, сўнгра ўзи ҳам уларнинг ортидан сакраган аёл шифохонанинг жонлантириш бўлимида даволанмоқда. Бу ҳақда «Newskaz.ru» хабар беради.
Аёлнинг тирик қолган бир ёшу икки ойлик қизи ҳам жонлантириш бўлимида бўлиб, уларнинг аҳволида бир оз яхшиланиш қайд этилмоқда. Уларнинг ҳар иккаласи мустақил нафас олмоқда.
Шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбари Жанат Қосимжонованинг сўзларига қараганда, аёл ҳушига келган ва шифокорларнинг мурожаатига жавоб қайтармоқда. Ҳодиса сабаблари кейинроқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ва руҳшунослар томонидан аниқланиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ҳодиса 7 сентябрь, душанба, эрталабки тўққизларда Олма-Отада юз берган эди.
Изоҳ (0)