Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ангола маъмурияти икки йил давом этган муҳокамалардан сўнг исломга эътиқод қилишга тақиқ қўйилишини узил-кесил тасдиқлади. Бу ҳақда «Nur.kz» хабар бермоқда.

Фото: ranchexpert.ru

Фото: ranchexpert.ru

 

Мамлакат маданият вазири Роза Крус Силванинг маълум қилишича, «ислом Ангола урф-одатлари ва маданиятига зид бўлгани сабабли унга расмий мақом берилишини Адлия вазирлиги маъқулламади. Шу боис фаолият кўрсатаётган масжидлар ҳам ёпилади».

Гарчи Ангола Конституцияси виждон эркинлигини кафолатлаган бўлса-да, маъмурлар диний жамоалар Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтишни талаб қилмоқда. Вазирликда расмий рўйхатдан ўтишга камида 100 минг киши эътиқод қиладиган динларгина ҳақли ҳисобланади. Аҳолиси, асосан, насронийлардан иборат 16 миллионли Анголадаги мусулмонлар сони эса 90 мингдан ошмайди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Элдор Шомуродов Турин клубидан жиддий таклиф кутаётгани маълум бўлди
Маҳаллий
Ўзбекистонда 3 декабрь куни об-ҳаво ёғингарчиликсиз, лекин туманли бўлиши кутилмоқда
Маҳаллий
Тошкент туманининг Қозоғистон билан чегарадош ҳудудларидаги хонадонлар бузилиб, чегарани мустаҳкамлаш объектлари қурилади