Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2015 йил 20 август куни қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, айрим фаолият турларини лицензиялашни тартибга солувчи ҳужжатларга ўзгартишлар киритилди. Бу ҳақда «Norma.uz» хабар бермоқда.

Фото: norma.uz

Фото: norma.uz

«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги 2000 йил 25 майда қабул қилинган қонунга киритилган ўзгартишларга асосан, энди лицензияловчи органдан лицензия олиши учун лицензия даъвогари бўлган юридик шахс давлат рўйхатидан ўтганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхасини, жисмоний шахс эса якка турдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхасини тақдим этиши шарт эмас.

Шу муносабат билан, 2006 йил 20 сентябрда қабул қилинган «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги қонундан микромолиялаш хизматларини кўрсатиш учун лицензия даъвогари ҳисобланган микрокредит ташкилоти давлат рўйхатидан ўтганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхасини тақдим этиши кераклиги ҳақидаги талаб чиқариб ташланди.

Бундан ташқари, «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги қонунда лицензиянинг амал қилишини тиклаш тўғрисида қарор қабул қилиши муддати ҳам қисқартирилди. Лицензиат лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни бартараф этган тақдирда, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилган лицензияловчи орган ёки суд кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганлиги тўғрисидаги тасдиқномани олган кундан эътиборан лицензиянинг амал қилишини тиклаш тўғрисида уч кун муддат ичида қарор қабул қилиши шарт — бунгача бу муддат 10 кунга тенг эди.

Лицензиянинг амал қилишини тиклаш тўғрисида қарор қабул қилиши муддатини қисқартиришни назарда тутувчи тегишли ўзгартишлар 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги ва 1999 йил 19 августда қабул қилинган «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги қонунларга ҳам киритилди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Туркияда депутатлар давлат бюджети муҳокамасида муштлашди (видео)
Маҳаллий
Намангандаги кўмир машмашаси: аҳоли учун кўмир сотиб олиш — оворагарчилик, раҳбарлар эса кўмирга талаб унинг сифати яхшилигидан демоқда (видео)
Маҳаллий
Тошкентда зўравонликка қарши кураш бўйича халқаро анжуман — суратларда