Ўзбекистоннинг ноёб тарихий мероси ва сайёҳлик имкониятлари ҳақида ҳужжатли фильм тайёрлаш мақсадида Шанхай медиагуруҳи делегацияси (Shanghai Media Group, SMG) мамлакатга ташриф буюрди. Бу ҳақда «Jahonnews.uz» хабар беради.
Делегациянинг мамлакатга ташрифи давомида Хитойда намойиш этилиши мўлжалланган фильмни суратга олиш учун катта материал тўпланди. Фильм ҳар бири 30 дақиқа давом этадиган икки қисмдан иборат бўлади.
Фильмнинг биринчи қисмини ХХР таркиб топганлиги муносабати билан октябрнинг биринчи ўнкунлигида, иккинчи қисмини эса октябрь охирида, машҳур Getaway дастурида эфирга узатиш мўлжалланмоқда.
Изоҳ (0)