Ўзбекистонлик истеъдодли ёш гроссмейстер Жаҳонгир Воҳидов Бирлашган Араб Амирликларининг Абу Даби шаҳрида давом этаётган нуфузли шахмат фестивалида дуранг қайд этди, деб хабар бермоқда «Оламспорт».
Ўз тарихида 22-маротаба ташкил этилаётган мусобақада 11 та тоифа бўйича баҳслар ўтказиляпти. Уларнинг энг нуфузли Masters мусобақаси ҳисобланиб, унда айнан Жаҳонгир Воҳидов ўз имкониятини синовдан ўтказяпти.
Кеча ўтказилган 6-турда ўзбекисотнлик спортчи мусобақанинг иккинчи тартиб рақамли шахматчиси, венгриялик гроссмейстер Золтан Алмазига қарши оқ доналарда ўйнади ва дурангга имзо чекди. Воҳидов турнирда 44-рақам остида таснифланган.
Олти имкониятдан 3,5 очко жамғарган Воҳидов 31-поғонага тушиб кетди. Турнир жадвалида 5 тадан очко жамғарган швециялик Нилс Гранделиус ҳамда украиналик Мартин Кравсив қўшҳокимлик ўрнатган. Воҳидов ҳисобида 2 та ғалаба, 3 та дуранг ва битта мағлубият бор. Ўзбекистонлик шахматчи 7-турда украиналик Инна Гапоненкога қарши қора доналарда ўйнайди.
Изоҳ (0)