Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бугун, 28 август куни Тошкент шаҳар ҳокимининг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 24 йиллиги байрами тантаналарини ўтказиш вақтида йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 152-ф фармойиши қабул қилинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фото: turizm.ru

Фото: turizm.ru

Фармойишга кўра, 2015 йил 31 август ва 1 сентябрь кунлари қуйидаги кўчаларда барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати чекланиши белгиланди:

2015 йил 31 август куни соат 15:00 дан то 23:00 гача:

Бунёдкор кўчасининг Муқимий кўчасидан Қоратош кўчасигача бўлган қисми;

Қоратош кўчасининг Самарқанд дарвоза кўчасидан Бунёдкор кўчасигача бўлган қисми;

Ўзбекистон кўчаси — Бунёдкор кўчасидан Олмазор кўчасигача бўлган қисми;

Бобур кўчаси — Ўрикзор кўчасидан Шаршара кўчасигача бўлган қисми;

Бешёғоч кўчаси — Ўзбекистон кўчасидан Фурқат кўчасигача бўлган қисми;

Фурқат кўчаси — Шаршара кўчасидан Алишер Навоий кўчасигача бўлган қисми;

Олмазор кўчаси — Ўзбекистон кўчасидан Бешёғоч кўчасигача бўлган қисми;

Себзор кўчаси туннелга кириш йўлидан;

Зарқайнар кўчаси туннелга кириш йўлидан.

2015 йил 31 август куни соат 15:00 дан 23:00 гача «Миллий боғ» ва «Бунёдкор» метро бекатларининг «Истиқлол» санъат саройи жойлашган томони вақтинчалик ёпиб қўйилади.

Шунингдек, 2015 йилнинг 1 сентябрь куни байрам тадбирлари ўтказиладиган Марказий зобитлар уйи, Тошкент Ҳайвонот боғи, «Ўзбекистон Давлат Цирки», «Бахт диёр» гузари олдидаги майдонларга ва Ғофур Ғулом, Мирзо Улуғбек, Бобур, Фурқат номидаги ҳамда «Локомотив», «Сувчи» даҳасидаги «Қуёшча нури» номидаги маданият ва истироҳат боғларига туташ кўчаларда халқ сайллари вақтида вазиятга қараб транспорт воситалари қатнови вақтинча чекланиши мумкин.

Шароит тақозо этганда, бошқа кўчаларда ҳам қисқа муддатга транспорт воситалари ҳаракати тўхтатилиши мумкинлиги белгиланди.

Фармойишда «Тошшаҳартрансхизмат» АКга барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати чекланган кўчаларни айланиб ўтиш учун жамоат транспортининг ҳаракат йўналишига вақтинчалик ўзгартиришлар киритиш, халқ сайллари якунланганидан сўнг, шаҳарнинг маркази орқали ўтувчи жамоат транспорти йўналишларидаги транспортлар сонини ошириш топшириғи берилган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
НАТО Афғонистон учун ажратилган 3,4 млрд долларни Украинага бериши мумкин — Politico
Маҳаллий
Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилганлар сони эълон қилинди. Уларнинг сафига қандай қўшилиш мумкин?
Маҳаллий
Қаршида 13 ёшли қизни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган Cobalt ҳайдовчи топилди