Қозоғистоннинг «Астана» клуби Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди, деб хабар бермоқда «Uff.uz».
Қозоғистонликлар ЕЧЛ саралашида Кипрнинг AПОЭЛ клубига қарши кечган баҳсда шундай ҳуқуқни қўлга киритди. Ўз майдонларида 1:0 ҳисобида рақибни енггач, сафарда кечган учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Учрашувнинг 60-дақиқасида Штилич кипрликларни ҳисобда олдинга олиб чиқиб, мувозанатни тенглаштирган бўлса, 84-дақиқада Максимович гол киритиб, қозоқ клубига Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида ўйнаш ҳуқуқини тақдим этди.
ЕЧЛ, саралаш босқичи. Плей-офф
AПОЭЛ Кипр – «Астана» Қозоғистон 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 60 Штилич, 1:1 – 84 Максимович.AПОЭЛ – Ватерман, Антониадис (Пентковски, 86), Астиц, Сержиу, Карлао (Гилерме, 83), Де Винсенти, Штилич, Макридис (Хараламбидис, 55), Мораиш, Сакраменто, Леал.
«Астана» – Эрич, Постников, Илич, Аничич, Кетевоама (Шеткин, 90), Шомко, Максимович, Каньяс, Жуков (Бейсебеков, 89), Жолчиев, Нусербаев (Калонджи, 68).
Огоҳлантиришлар: Де Винсенти (32), Илич (37), Хараламбидис (61), Шомко (63), Каньяс (71), Аничич (87), Сакраменто (88).
Биринчи ўйин – 0:1.
Изоҳ (0)