25 август куни бўлиб ўтган ЕЧЛ 4-саралаш босқичи плей-офф ўйинларида «Валенсия» жамоаси икки ўйин натижасига кўра «Монако» тўсиғидан ўтиб, мусобақанинг гуруҳ босқичига йўл олди, деб хабар бермоқда «Uff.uz».
Шу тариқа бу мавсумда Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида Испаниядан бир йўла 5 та клуб қатнашадиган бўлди. Булар — «Барселона», «Реал», «Атлетико», «Севилья» ва «Валенсия».
Эслатиб ўтамиз, «Севилья» Европа Лигасидаги ғалабаси туфайли Чемпионлар лигасига йўлланма олган.
Изоҳ (0)