Американинг Флорида штати олимлари саратон ҳужайраларини нормал ҳолатга қайтаришни ўрганди, деб хабар беради «Nur.kz».
Жумладан, бу кўкрак, ўпка ва қовуқ саратонига тааллуқлидир. Бу муваффақият ҳақида Жексонвиллдаги Майо тадқиқот клиникасининг Панагиотис Анастасиадис бошчилигидаги мутахассислар гуруҳи эълон қилди.
Олимларнинг ўзлари яратилган механизмни автомашинанинг тормоз тизимига ўхшатди.
«Биз яна тормозни ёқиб, ҳужайраларни нормал вазифасини қайта тиклашимиз мумкин», — дейди мутахассислардан бири. Саратон ҳужайраларида уларнинг фаол бўлиниши ва ёмон сифатли ўсмаларнинг ҳосил бўлишига йўл қўймайдиган вазифаси қайта тикланади.
Изоҳ (0)