АҚШнинг Стенфорд университети тиббиёт мактаби микробиологлари HLA генларининг кодловчи оқсиллари мутациясининг инсон организмига таъсирини аниқлади, деб хабар бермоқда «Korrespondent.net».
Бундай хулосага койсан халқи вакилларининг иммун тизимини шакллантирувчи генлар ўрганилгач келинган. Қайд этилишича, айнан HLA оқсиллари организмга ўзининг ва бегона ҳужайраларни таниш имконини беради.
Олимларнинг сўзларига кўра, HLA билан боғлиқ генларнинг мутацияси ҳомиладорликнинг дастлабки босқичларида плацентлар шаклланишига таъсир ўтказган. Натижада соғломроқ ва жисмонан ривожланган болалар туғилган. Бир пайтнинг ўзида онада кеч токсикоз юзага келиши хавфи камайган.
Изоҳ (0)