Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Давлат рақобат қўмитасида Ernst & Young компаниясининг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари Анвар Аъзамов билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.

Фото: UzDaily

Фото: UzDaily

Қўмита раиси Даврон Ҳидоятов Ўзбекистон Президентининг 2015 йил 28 апрелдаги «Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ амалга оширилаётган хусусийлаштириш жараёнлари ҳақида меҳмонларга батафсил ахборот берди.

Учрашув чоғида томонлар жорий йилнинг октябрь ойида ўтказилиши кутилаётган Халқаро инвестиция форумини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни муҳокама қилди.

Аъзамовнинг қайд этишича, Ernst & Young компанияси ўз ходимларини маърузачи сифатида қатнашишини таъминлаш ва корпорациянинг хорижий инвестор-ҳамкорларини таклиф этиш йўли билан Халқаро инвестиция форумида иштирок этишдан манфаатдор.

Учрашув якунлари бўйича томонлар Халқаро инвестиция форумини ўтказиш бўйича мунтазам алоқада бўлишга келишиб олди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзилада ҳалок бўлганлар сони 9 мингдан ошди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Тошкент ерусти метросининг қурилиш ишлари билан танишди 
Маҳаллий
Мудофаа вазирлигида қатор тайинловлар амалга оширилди