Тожикистонлик фаррош қиз Мунира Мирзоева The Atlas of Beauty интернет лойиҳасининг энг чиройли қизлар рўйхатига кирди, деб хабар беради «News.tj».
Душанбенинг энг чиройли қизларидан бирининг суратини The Atlas of Beauty лойиҳасининг муаллифи, руминиялик сураткаш Михаэла Норок интернетга жойлаштирди. Тожикистонлик гўзал 17 соат мобайнида 90 та овоз олди.
«Гўзаллик ўзининг келиб чиқиши ва маданиятини қўллаб-қувватлашни англатади. Табиий, самимий бўлиш учун мода кетидан қувиш ёки нозик бўлиш шарт эмас», — деб таъкидлайди Норок.
Манбаларда маълум қилинишича, 19 ёшли Мунира пойтахт кўчаларини кўкаламзорлаштириш билан шуғулланади. У етти кишидан иборат оиласининг асосий боқувчиси ҳисобланади.
Изоҳ (0)