Google компанияси табиий офат натижасида фойдаланувчилар маълумотларининг бир қисми қайтариб бўлмас даражада йўқотилганлигини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Корпорациянинг маълум қилишича, яшиннинг тўрт карра зарбаси Google’нинг Бельгиядаги маълумот марказига зарар етказган. Табиий офат натижасида фойдаланувчиларга маълумотларни булутли серверда сақлаш ва «булут»да виртуал компьютерларни ишга тушириш имконини берувчи Google Compute Engine хизмати зарар кўрди.
Компаниянинг таъкидлашича, маълумотларнинг фақат 0,000001 фоизи йўқотилган. Google ўз марказларининг яшинга қарши ҳимоясини кучайтиришига ишонтирмоқда.
Изоҳ (0)