Африкада олимлар озуқа ва сувсиз бир неча йил яшай оладиган шохлитиш номли балиқни учратди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Ноқулай шароитда балиқ ўз организмидаги барча жараёнларни секинлатиб, уйқуга кетади. Шохлитиш у ета оладиган жойда чучук сув пайдо бўлгунига қадар ухлайди. Уйқу даври уч йилдан беш йилгача давом этиши мумкин.
Ҳозирги пайтда олимлар уйқу даврида балиқ ҳужайраларида юз берувчи ҳолатларни ўрганмоқда. Таъкидлаш жоизки, шохлитиш икки хил нафас олувчи балиқ тури бўлиб, у кўпроқ қачонлардир сувдан чиққан тўрт оёқли ҳайвонларга яқин ҳисобланади.
Изоҳ (0)