14 август, жума куни Robinson R-44 вертолётининг ҳалокатга учраши натижасида куйиш жароҳатини олган учувчи 15 август, шанба куни Нерюнгри шаҳридаги касалхонада ҳалок бўлди, деб хабар беради «Коммерсант.ru».
Жабрланган икки йўловчининг аҳволи қониқарли баҳоланмоқда.
14 август куни, маҳаллий вақт бўйича 19:47 да Томмот—Нерюнгри йўналиши бўйича ҳаракатланаётган, юридик шахсга қарашли Robinson R-44 вертолёти қўниш жараёнида устунга урилиб кетиш натижасида ерга қулаб тушган эди. Юзага келган ёнғин туфайли вертолёт тўлиқ ёниб кетди.
Изоҳ (0)