Шу кунларда «Самарқанд Нур» давлат унитар корхонаси томонидан Самарқанднинг марказий кўчаларидаги эски чўғланма чироқларни янги LED ёритгичларга алмаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Биринчи навбатда Бўстонсарой кўчаси ва «Кўк сарой» майдони ҳудудида янги чироқлар ўрнатилди, деб хабар беради «12news.uz».
«Самарқанд Нур» ДУК бош муҳандиси Исроил Яруллаевнинг сўзларига қараганда, Самарқанд кўчалари ва майдонларини ёритувчи чироқларни алмаштириш ишлари «Шарқ тароналари» ўнинчи халқаро мусиқа фестивали, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 24 йиллигига бағишланган байрамларини ўтказиш учун тайёргарлик кўриш тадбирлари доирасида амалга оширилмоқда.
Бугунги кунга қадар жамоат жойларида 5500 га яқин энергия тежовчи чироқлар ўрнатилди. LED ёритгичларни ўрнатиш ишлари байрамлардан сўнг ҳам давом эттирилади.
Изоҳ (0)