Emirates авиакомпанияси кейинги йилда дунёдаги энг узун рейсни ишга туширади, деб хабар беради «РИА Новости».
2016 йилнинг 1 февралидан бошлаб авиакомпания самолётлари Дубайдан Панамага бевосита йўналиш бўйича уча бошлайди. Парвознинг давомийлиги 17 соату 35 дақиқани ташкил этади.
Қатнов Boeing 777-200 LR самолётлари ёрдамида амалга оширилади.
Изоҳ (0)