Жанубий Кореянинг Daewoo ва Hyundai компанияларидан иборат консорциум Талимаржон иссиқлик электр станцияси учун янги буғ-газ қурилмаси қурилишини 2015 йил 3-чорагида якунлайди, деб хабар бермоқда UzDaily.
2013 йил мартида Daewoo ва Hyundai тендер натижаларига кўра, «Ўзбекэнерго» АЖ билан Талимаржон иссиқлик электр станциясида 861 миллион долларлик модернизация ишларини ўтказиш бўйича имзолаган эди. Унинг шартлари 450 МВт қувватига эга иккита буғ-газ қурилмасини қуриб, тайёр ҳолатда топширишни назарда тутади. Буғ-газ қурилмасини Япониянинг Mitsubishi Corporation компанияси етказиб беради.
Умумий қиймати 1,28 миллиард доллар бўлган лойиҳа Осиё тараққиёт банкининг 350 миллион долларлик, Япония халқаро тараққиёт агентлиги (JICA)нинг 300 миллион долларлик, Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 250 миллион долларлик кредитлари ва «Ўзбекэнерго»нинг ўз маблағлари ҳисобига молиялаштирилмоқда.
Изоҳ (0)