J’son & Partners Consulting компанияси Ўзбекистондаги интернет бозори ва аудиториясининг ҳозирги ҳолати тўғрисидаги тадқиқоти натижаларини эълон қилди.
Тадқиқотда қайд этилишича, Ўзбекистонда 2014 йилда кенг полосали мобил интернетдан фойдаланувчилар сони 10 миллиондан ошган, кенг полосали симли интернет абонентлари сони эса 117 мингга етган. 2014 йилда абонентларнинг ўсиши мос равишда 3 ва 5 фоизни ташкил этган.
Тарифларнинг босқичма-босқич пасайтирилаётгани туфайли интернет арзонлашаётганига қарамай, чексиз интернет нархи қимматлиги туфайли кўп ишлатилмаяпти. Шу сабабли, катта ҳажмдаги файлларни юклаб олиш кенг тарқалмаган. Ижтимоий тармоқлар, онлайн чатлар, форумлар ва видеоалоқа эса миллий интернет трафикнинг 35 фоизини ташкил қилган.
Тадқиқотчилар ўтказган сўровдан маълум бўлишича, мобил қурилмалар фойдаланувчиларининг деярли ярми (47 фоизи) деярли ҳар куни интернетдан фойдаланса, компьютер ва ноутбуклар фойдаланувчилари орасида бу кўрсаткич 32 фоизга тенг.
Изоҳ (0)