Испаниянинг Гвадалахара вилоятидаги хусусий аэродром яқинида кичикроқ самолётнинг қулаши натижасида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Eurointegration.com.ua» хабар беради.
Ҳалокат 19:00 атрофида, хусусий аэродром яқинидаги аҳолиси кам ҳудудда содир бўлди.
Аэродром вакилининг маълум қилишича, самолёт аэродромга қайтаётганда қандайдир муаммо юзага келган.
Ҳозирги пайтда самолётнинг қулашига олиб келган сабабларни аниқлаш мақсадида суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)