Гонконгда 60 ёшли эркак ўзининг фалаж бўлиб қолган хотинини ёқмоқчи бўлди, деб хабар бермоқда The South China Morning Post. Қайд этилишича, унинг 53 ёшли хотини бир неча йил олдин инфарктни бошидан ўтказгач, тўшакка михланиб қолган.
Эркак рафиқасининг азобларига барҳам бериш учун унинг устига аралашма суюқлик қуйиб, ёқиб юборган. Бир неча дақиқадан кейин эса у фикридан қайтган ва алангани ўчирган, шунингдек, полицияга қўнғироқ қилиб, қилган ишини тан олган.
Танасининг баъзи қисмлари куйган аёл шифохонага олиб борилган, унинг аҳволи барқарор, деб баҳоланган. Полиция эркак сўнгги йилларда унга ғамхўрлик қилиб келганини, бунинг учун ҳатто ресторандаги ишини ташлаганини ҳам аниқлаган. Ҳозирда жуфтликнинг болалари изланмоқда, улар бир неча йил олдин ота-онасининг уйидан кетгани аниқланган. Эркак қотилликда уринишда айбланмоқда.
Изоҳ (0)